Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

139 дона таблетка “РЕГAПЕН (Прегабалин)” дори воситаларининг ноқунуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний йўллар билан сақланиши ва ташилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш  ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори-воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ж.га Тошкентдан Бухорога “Ласетти” русумли автомашинада бериб юборилган қутичани қабул қилиб олаётган вақтда тўхтатилиб ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу қутичада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь кунидаги 818-сонли “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори билан муомаласи чекланган, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган жами 139 дона таблетка “REGAPEN (Прегабалин)” дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech