Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

194 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси, йўловчи сифатида келаётган фуқаро чўнатагидан чиққан “Трамадол” ва “Лирика” ёзувли таблеткалар фош қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Лада Веста” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашинага хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжати бўлмаган 1200 дона “Minoxodil” номли дори воситалари ортилгани маълум бўлди.

Шу тариқа, соч ўстириш учун мўлжалланган мазкур дори воситалари 144 миллион сўмга пулланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

 
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Наманган-Андижон йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги “Мерседес-Бенз” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, автомашина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. 
 
Натижада, автомашинада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чикарилган умумий қиймати қарийиб 50 миллион  сўмлик 500 қути  “Montalin” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
 
 
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
 
Тадбир давомида, “Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро И.М.нинг чўнтагидан 1 дона оқ рангли целофан пакетга ўралган 0,2 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси, 5 дона “Трамадол” ҳамда 1 дона капсулада “Лирика” ёзувли таблеткалар борлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро И.М.га тегишли полиэтилен сумкадаги 2 дона ўрамда 153,5 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
 
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech