Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Байроғим фахрим, ифтихорим, ғурурим!” шиори остидаги челленжда иштирок этиб, истиқлолимиз рамзига эҳтиром билдиришди.

Айтиш жоизки, шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги барча ташкилотларда улуғ сана муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech