Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2021 йилда 7490 турдаги 1 578 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизадан ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУК 2021 йил 12 ой давомида сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимига 1048 та мурожаат хати келиб тушган. Мазкур мурожаатларга кўра, 7490 турдаги 1 578 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмларда экспертиза ишлари ўтказилган бўлиб, натижада:

     - 1618 турдаги 72774 ўрам ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмайди (контрафакт);
     - 24 турдаги 13785 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари (Тебантин, Актемра, Сомнол®, Зардекс, Diprospan®, Урсосан, Церебролизин®, Редуксин, Спирт, Меновазин, Лайботен, Неотон, Тиоцетам, L-Лизина Эсцинат®, Милдронат, Актовегин, Ретаболил Ремдесевир (covifor), Актовегин, Спирт, Лайфон, Тропикамид, Тридокс, Зардекс) бир неча маротаба такрорланган.
     - 396 турдаги 2794 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар яроқлилик муддатлари тугаган (сифатсиз);
     - 2578 турдаги 709347 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтмаган;
     - 2874 турдаги 779 800 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича қонуний чора кўрилиши учун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотлар тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуни 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech