Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2021 йилнинг 2-ярми бўйича Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Агентлик томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.

Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларимустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди. Мазкур ҳужжатда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.

Топшириққа асосан 2019 йил 3 октябрда “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу низомга кўра, Агентлик уч йилдан буён давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котибларининг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва топшириқларининг ижроси, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тезкор, холис ҳамда биринчи манбаа сифатида тўлиқ ахборот етказиши, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан фаол мулоқот ўрнатиши, эълон қилинаётган танқидий материалларга ўз вақтида ва сифатли муносабат билдириши борасидаги фаолиятини ўрганиб, баҳолаб келмоқда.

Низомга кўра ахборот хизматлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашда:

– ахборот хизмати раҳбари фаолияти иш ҳажми (ўтказган матбуот тадбирлари, уларда оммавий ахборот воситаларининг иштироки таъминлангани, ёритилиш қамровининг кенглиги ҳамда бир вақтнинг ўзида тадбирларни ижтимоий тармоқларда онлайн эфирлар орқали жамоатчиликка етказиб бериш борасидаги талаблар);

– ахборот хизмати раҳбари иш фаолияти сифати (матбуот тадбирларига профессионал ёндашув, биринчи раҳбарнинг иштироки, ахборотни етказиб беришда турли инструментлардан фойдаланган ҳолда инфографика, фото, видео, аудио ва матн шаклида жамоатчиликка тақдим этиш маҳорати);

– ахборот хизмати раҳбари иш самарадорлиги (ташкилот ҳақидаги ахборотни радио/телевидение, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтлар имкониятларидан тўлақонли фойдаланган ҳолда ёрита олиши, ташкилот мутасадди бўлган соҳалардаги муаммоларни кўра билиши ва ўз ресурсларида эълон қилишдаги ташаббускорлиги, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга муносабат билдиришдаги тезкорлиги, муайян ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот (шу жумладан видео форматида) бериши, амалга оширилаётган ишларнинг хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиши каби бир қатор йўналишлар асосий мезон қилиб олинди.

Шунга кўра, 2021 йил декабрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Тегишли Низом талабларига мувофиқ, ўтган йил якунлари бўйича ахборот хизмати раҳбарлари 2021 йилнинг иккинчи ярмида банд этган ўрнига кўра қуйидаги кетма-кетликка асосан юқори натижа қайд этди:

☑️ марказий ташкилотлар йўналишида Олий Мажлис Сенати (М.Ибодов), Марказий банк (А.Назаров), Бош прокуратура (Х.Шамсутдинов), Марказий сайлов комиссияси (Ж.Усманов);
☑️ 
вазирликлар йўналишида Халқ таълими (Л.Рустамова), Адлия (С.Уринбаева), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (М.Мирзаева), Соғлиқни сақлаш (Ф.Санаев), Ички ишлар (Ш.Гиясов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (Ш.Ахматов), Ташқи ишлар (Ю.Кабулжанов), Фавқулодда вазиятлар (М.Садиков), Энергетика (Э.Бекмуродова), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (С.Боймирзаева), Мактабгача таълим (М.Асқархўжаева), Инвестициялар ва ташқи савдо (Г.Ботирова), Инновацион ривожланиш (Н.Абдуқундузова), Туризм ва спорт (ҳозирги Туризм ва маданий мерос) (Л.Рахманбаева) вазирликлари;

☑️ давлат қўмиталари ва қўмиталар йўналишида Давлат статистика (У.Абдурасулов), Давлат божхона (Н.Cаломов), Давлат солиқ (М.Назаров) қўмиталари;
☑️ агентликлар йўналишида Давлат хизматлари (С.Зокирова), Президент таълим муассасалари (Д.Собирова), “Ўзархив” (А.Алиев), Ёшлар ишлари (Н.Абдуқодиров), Коррупцияга қарши курашиш (Д.Очилова), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (М.Тогоева), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш (Қ.Бегматова), Кадастр (Н.Атамуратов) агентликлари;
☑️ инспекциялар йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ш.Хўжақулов);
☑️ 
марказлар йўналишида Гидрометеорология хизмати маркази (М.Асқарова);
☑️ 
акциядорлик жамиятлари ва компанияларйўналишида “Ҳудудгазтаъминот” (М.Маметова), “Иссиқлик электр станциялари” (М.Бекмухаммедов), “Ўзбекнефтегаз” (С.Хашимов), “Ўзкимёсаноат” (М.Хаитова), “Ўзсувтаъминот”  (А.Муродов), “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” (Ҳ.Тиллабоев), “Ўзбектелеком” (Т.Мамаджанов), “Ўзбекистон темир йўллари” (А.Балтабаев) акциядорлик жамиятлари ва компаниялари;

☑️ уюшмалар йўналишида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси (Ф.Калонов);
☑️ 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд вилояти (М.Мирзаев), Бухоро вилояти (О.Жўраев), Хоразм вилояти (О.Адамбаев), Фарғона вилояти (Д.Джумабаев) ҳокимликлари, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (А.Ажимуратов);
☑️
туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида Тўрткўл (М.Бекчанова), Хўжайли (Б.Хожанов), Қизилтепа (А.Умедов), Булунғур (А.Жаббаров), Жомбой (О.Одилов), Самарқанд (Б.Хонкелдиев), Денов (Ф.Тўраева), Шўрчи (Н.Шоева), Оҳангарон (Э.Утбасов), Учтепа (Т.Тўраев) туманлари ҳамда Бухоро (Г.Иброҳимова), Самарқанд (А.Пўлатов), Каттақўрғон (Ж.Носиров), Олмалиқ (Д.Рўзиева) шаҳарлари ҳокимликлари.

Мазкур ташкилотлар ахборот хизматлари томонидан ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари (радио/телевидение, газета, ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлар ва веб-сайтлар) орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш;

- соҳага доир муаммоларни биринчи манба сифатида олиб чиқиш (ўзини ўзи танқид қила олиш);
- ижтимоий тармоқларда мавзуга алоқадор воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш ва ўз расмий саҳифларида ёритиш;
- ташкилот ва у билан боғлиқ жараёнларни аҳолига етказишда видео ва матн шаклидаги баёнотлар билан чиқишлар қилиш;
- хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг соҳага доир имижини оширишга қаратилган материалларни кенг эълон қилиб боргани аниқланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech