Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

2021 йилнинг 30 март куни "International" меҳмонхонасида Ўзбекистон - Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16-17 феврал кунлари Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи ҳақида маълумот берган эдик.

Ташриф доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “PHARMAPOLIS” инновацион фармацевтика кластери ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мантиқан давоми сифатида бугун Венгрия делегацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришади. Ташриф дастуридан ўрин олган Ўзбекистон - Венгрия бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгаши доирасида 2021 йилнинг 30 март куни "International" меҳмонхонасининг "Crystal Ballroom" залида B2B ва G2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Тадбирда фармацевтика соҳасидаги барча маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этишлари мумкин.

Манзил: International Hotel
Вақти: 2021 йил 30 март, соат 10:00

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech