Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат дастуридаги вазифалар ижроси бўйича тузилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг III устувор йўналиши 22-мақсади 85-банди бўйича тузилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар ошириш масалалари муҳокама қилинган йиғилишни Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП Фракцияси раиси ўринбосари, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари, йўналиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Дурбек Аҳмедов очиб берди.

Сўнгра Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг “Фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш” мавзуидаги тақдимоти тингланди.

Йиғилиш якунида Агентлик ҳамда Олий мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари, депутатлар ўртасида музокаралар олиб борилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech