Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

50 миллион сўмлик 482 қути дори воситаларининг ноқонуний “олди-сотди”сига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний тарзда сақлаш, тарқатиш ва уларнинг яширин савдосига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 
Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Тадбир давомида фуқаро М.А. ўз бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автотранспорт воситасида шартли харидорга 278 қути “Мидокалм”, 33 қути “Тенвир”, 100 қути “Урсосан” ва 71 қути “Дюфастон” номли дори воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
 
Қонунбузардан умумий қиймати 50 миллион сўмлик 482 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech