Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

82,7 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида сифати кафолатланмаган 50 дона “Слидерон”, 100 дона “Stanhep” номли дори воситалари,  172 дона кўзойнаклар, 101 дона ҳимоя шлемлари ва 520 дона номли вирус блокаторлар борлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган 48,4 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Н.С.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Ю.Ф. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Х.Ш. томонидан умумий қиймати 34,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган дори воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech