Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Avantika Medex" ва "Shifokor-82" компаниялари раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Avantika Medex" ва "Shifokor-82" компаниялари раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу компаниялар Жиззах ЭИЗда ҳамкорликда лойиҳа амалга оширмоқдалар. Мазкур эркин иқтисодий зонадаги 11,3 гектар майдонда "Avantika - Shifokor" ишлаб чиқариш майдонининг қурилиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

"Avantika Medex" компанияси директорининг маълум қилишича, дастлаб 4 та линиядан иборат бўлувчи тўлиқ циклли ишлаб чиқариш майдони қурилишининг биринчи босқичига жорий йилнинг апрелида старт бериш режалаштирилмоқда. Шунингдек, R&D марказини бунёд этиш ҳам назарда тутилмоқда. Ҳамкорлар Марказий Осиёда уникал бўлган хаб-марказ яратиш ниятида эканликларини билдиришди.

Маълумот учун:
2007 йилда асос солинган "Avantika Medex" фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларнинг экспорти ва улгуржи савдосида етакчи компаниялардан бири саналади. Деярли 20 йиллик тажрибага эга бўлган компания маҳсулотлари Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Конго, Қозоғистон, Россия, Миср, Украина, Беларусь, Англия, Грузия каби 18 та давлат бозорида ўз ўрнига эга.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech