Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Аёл журналистлар ва матбуот котиблари диққатига!

#Эълон

 Аёл журналистлар ва матбуот котиблари диққатига!

Маълумки, бугунги кунда аёллар онкологик касалликлари орасида энг кўп тарқалгани кўкрак бези саратони ҳисобланади.

Бунинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири сўзсиз мазкур хасталикни эрта диагностика қилишдир.

 Кўкрак безининг кичик ўсмаларини ҳам юқори технологик рақамли ускуна – маммографда олинган рентген тасвири - маммография ёрдамида аниқлаш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва замонавий маммографик тизим ишлаб чиқарувчиси бўлган маҳаллий “ТСМТ” компанияси билан ҳамкорликда МАХСУС АКЦИЯ эълон қилади!

 Навбатдаги "Кўкрак бези саратонининг эрта диагностикаси” ижтимоий лойиҳаси журналист аёллар ва матбуот котиблари учундир. Улар замонавий жиҳозланган тиббиёт хоналарида юқори технологик рақамли ускуна ёрдамида текширувдан ўтиб, малакали маммолог-шифокордан бепул маслаҳат олиш имконига эга бўладилар.

Манзил: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий поликлиникасида
Вақти: 18 декабрдан-23 декабрга қадар
соат 15:00 дан-17:00 гача
(кўрикдан ўтиш АОКА ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси рўйхатига асосан амалга оширилади)

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 16 октябрь куни старт берилган бўлиб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда бир ой давомида ўтказилган эди.

Азиз аёллар соғлиғингизга беэътибор бўлманг!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech