Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Шифобахш ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти” мавзусидаги илмий амалий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 1 июнь санасида пойтахтимизнинг Сирғали туманида жойлашган “Flowers garden” кўргазма майдонида доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида "Шифобахш ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти" мавзусида илмий амалий семинар ўтказилди.

Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўлаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Биорганик кимё институти, Халқ табобати маркази, Геномика ва биоинформатика маркази ҳамда Тошкент давлат аграр университетидан ташриф буюрган мутасаддилар, соҳа мутахассислари шунингдек маҳаллий тадбиркорлар иштирок этишди.

Семинар давомида “Дориворчилик соҳасини ривожлантириш, илм-фан ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар”, “Доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ва уларнинг тиббиётдаги аҳамиятини ўрганиш борасида илм-фан ютуқлари” “Фуқаролар саломатлигини таъминлашда халқ табобатининг ролини ошириш борасидаги вазифалар” мавзусида тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech