Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Илмий-тадқиқот маркази ривожи йўлида Швейцария компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Илмий-тадқиқот маркази ривожи йўлида Швейцария компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Швецариянинг "Slate Mountain Capital" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқотлар давомида "Slate Mountain Capital" компанияси вакили Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Slate Mountain Capital" вакилларига "Toshkent Pharma Park" акциядорлик жамиятининг жорий лойиҳалари, ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув самараси ўлароқ ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech