Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида KOTRA нотижорат ташкилоти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида KOTRA нотижорат ташкилоти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.

50 йилдан буён жаҳоннинг кўзга кўринган компанияларига Корея Республикаси билан бизнес алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиб келаётган КОТРА компанияси билан бўлган учрашувда қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган «Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024» Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси борасида музокаралар олиб борилди.

Кўргазма давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатишда Агентлик томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этиладиган форумни ўтказиш бўйича таклифлар берилди.

Учрашув якунида томонлар келажакда ҳамкорликни давом эттириб, Ўзбекистон фармацевтика соҳаси вакилларидан иборат делегациясининг Корея Республикасига ташрифини амалга ошириш борасида келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech