Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ССВда дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади

ССВда дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади

 Кеча давлатимиз раҳбари фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

 Хўш, унда мазкур соҳада жорий этилаётган қандай муҳим янгиликлар ҳақида сўз борди?

 Булар қуйидагилар:

 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Зарур амалиётлар маркази давлат корхонаси сифатида қайта ташкил этилади.

 “Зарур фармакологик назорат амалиёти – GVP” стандарти жорий этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигида дориларнинг ножўя таъсири тўғрисида электрон база шакллантирилади. Бу ҳақдаги маълумотларни тиббиёт ходимлари ва аҳолига тезкор етказиш йўлга қўйилади.

 Телерадиоканаллар орқали дорилар ва биологик фаол қўшимчаларни реклама қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган махсус кенгашнинг хулосаси асосида мумкин бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech