Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан мулоқот қилинди

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан мулоқот қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шарофиддин Рахмонов, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов ҳамда Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва маҳаллий фармкомпаниялар вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Унда куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўтказган йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ва шифокорлар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech