Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бухорода Ўзбекистон – Туркманистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

Унинг доирасида Ўзбекистон – Туркманистон тадбиркорлар Кенгашининг 2-йиғилиши, Ўзбекистон ва Туркманистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси, икки мамлакат халқ амалий санъати маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Форум Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форум доирасида туркманистонлик ҳамкорлар билан икки томонлама савдо-иқтисодий келишувлар, инвестиция шартномаларининг лойиҳалари, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимлар имзоланиши режалаштирилган эди . Бунда қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, фармацевтика,тўқимачилик, кимё ва нефть-кимё саноати, транспорт ва логистика, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Саноат кўргазмасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам республикамизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари стенди билан иштирок этди. Агентлик директори Сардор Кариев “Turkmendermansenagat “ бирлашмасининг “Tenekar“ фармацевтика заводи раҳбари Сердар Акгаев билан учрашиб икки мамлакат ўртасидаги қўшма лойиҳалар хусусида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech