Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агар бемор ўзи суюқлик ича олса, «капельница» олиш шарт эмасми?

Агар бемор ўзи суюқлик ича олса, «капельница» олиш мутлақо тавсия этилмайди. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова «Тез ёрдам» кўрсатувида маълум қилди:

Коронавирусда беморлар ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланишлари керак. Яъни бунда коронавируснинг барча белгилари кўрсатилган жадвал тузиб, кунлик тарзда ўзларида қайси симптомлар кузатилганини киритиб боришлари керак. Бу тузалиш жарёнини назорат қилишга ёрдам беради.

Агар бемор ўзи суюқлик ича олса, томчи укол (капельница) олиш мутлақо тавсия этилмайди. «Капельница» ўпка альвеолаларининг шишишига сабаб бўлади. Уйда ва стационарда даволанаётган беморларга капельница олишни тавсия қилишни тўхтатиш керак.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech