Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик директори Андижон вилоятида хизмат сафарида

Агентлик директори Андижон вилоятида хизмат сафарида

Жорий йилнинг 10 декабр куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов хизмат сафари билан Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Хизмат сафари аввалида Президентимизнинг жорий йил 28 ноябрда бўлиб ўтган соҳага оид йиғилишидаги вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудуддаги маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашди. Соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили, мавжуд таклиф ва муаммолар, банклар томонидан тадбиркорларга берилаётган кредитлар, янги лойиҳаларни ишга тушириш каби масалалар бўйича суҳбатлашилди. “Андижон Фарм” ЭИЗ ҳудудидаги “Андижон Фарма Парк” илмий ва синов лабораториясида бўлиб ўтган учрашувда "Асака банк" ва "Микрокредитбанк" республика бошқаруви раҳбарлари иштирок этишди. Тадбиркорлардан мавжуд молиялаштириш муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредитлар ажратиш чора-тадбирлари кўрилди. Агентлик директори тадбиркорларга юзланиб, импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда хали ўзлаштирилмаган дори воситасини ўзлаштириш, янги дори воситаларини ишлаб чиқариш, сифат ва ишлаб чиқариш хажмини ошириш лозимлигини билдирди.

Шунингдек, Агентлик директори “Андижон Фарм” ЭИЗ ҳудудидаги “Андижон Фарма Парк” илмий ва синов лабараториясида амалга оширилаётган ишлар, ишга тушган корхоналар ва амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан танишди. Ҳар бир лойиҳаларнинг қурилиш жараёнлари, монтаж ишлари билан танишди. Лойиҳа ташаббускорларнинг олдида турган муаммоли масалалари юзасидан гаплашилди.

Хизмат сафари давомида Агентлик директори А.Азизов тадбиркорлар билан 28 ноябр куни бўлиб ўтган йиғилишда президентимиз томонидан хорижий брендларни жалб қилган ҳолда инвестицион лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва ишга тушириш лозимлиги таъкидланган эди. Бугунги кунга қадар кўплаб хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Жумладан, Хитойнинг "Chengdu HeDa Automation Equipment Co., Ltd" компанияси ҳам Андижон вилоятида бўлиб турибди. Агентлик директори “Андижон Фарма Парк” илмий ва синов лабараториясида Хитойнинг "Chengdu HeDa Automation Equipment Co., Ltd" компанияси бош директори GOYXIAO YAN ва менеджери JIAN GGUIBAO билан учрашди. Мазкур компания Андижон вилоятида янги тиббий буюм ва тиббий техника ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасини амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech