Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентликда Венгриянинг “Lacopa” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Венгриянинг “Lacopa” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда диагностикани амалга оширувчи, илмий тадқиқотлар олиб борувчи, малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган “Lacopa” компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш истагини билдирди.

Агентлик директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов бошчилигидаги экспертлар ҳамда ушбу компания вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғи мазкур масала юзасидан музокаралар олиб борилди.

Таъкидлаш даркорки, “Lacopa” компанияси асосан молекуляр биология, ҳужайра технологиялари, биобанклар яратиш, материаллар физик хоссаларини ва кимёвий таркибини ўрганиш ва наномеханик тадқиқотлар ўтказиш кабилар устида иш олиб боради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech