Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги @Stop_corruptionbot фаолиятини йўлга қўйди

Ҳурматли юртдошлар!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ташаббуси билан фармацевтика соҳасидаги коррупция ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолияти йўлга қўйилди.

Энди Сиз соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, ушбу @Stop_corruptionbot ёки (71) 2340604 ишонч телефони орқали Агентликка бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳар бир мурожаат шахсан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мурожаатлар жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Маълумот тарзида эътиборингизга шуни етказамизки, аноним мурожаатлар (жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёҳуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар) Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси 1-қисми иккинчи хатбошисига асосан кўриб чиқилмайди.

__

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech