Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон шаҳридаги дорихоналар мудирлари жиддий огоҳлантирилди

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини янада муҳофаза қилиш ва дорихоналарда давлат рўйхатидан ўтказилмаган, сифатсиз ва қалбакилаштирилган ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ва уларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш, шу жумладан дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида Андижон вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ва ИИВ жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ёшлар ўртасида соғлом муҳитни ташкил этиш, уларни гиёҳвандлик иллати тузоғига тушиб қолишларини олдини олиш ҳамда вилоят ҳудудида гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдо фаолиятига чек қўйиш, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини аҳоли орасида тарқалишига қарши курашиш каби ишларни жадаллаштириш мақсадида бир қатор профилактик огоҳлантирув ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь санасида Андижон шаҳрида жойлашган дорихоналар фаолияти ўрганилиб дорихона раҳбарлари ва мудирларига фаолият билан тегишли лицензиясиз шуғулланиш, давлат рўйхатидан ўтказилмаган, сифатсиз ҳамда қалбакилаштирилган, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш ва реализация қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига асосан жавогарликка тортилиши юзасидан жиддий огоҳлантиришлар берилди.

Аҳолини турли гиёҳвандлик воситаларидан сақлаш, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг зарарли оқибатлари ҳақида огоҳлантириш ва келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, дорихоналарда давлат рўйхатидан ўтказилмаган, сифатсиз ва қалбакилаштирилган ҳамда психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний савдосига йўл қўймаслик бўйича тегишли ишларни амалга оширлмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech