Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон ва Фарғона вилоятларида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳолати ўрганилди

Хабарингиз бор, апрель ойида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассилари республика вилоятларида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалари ҳолатини ўрганиш билан шуғулланмоқда.

21-23 апрель кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш ва фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ильяс Манапов Андижон ва Фарғона вилоятларида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганди.

Хусусан, Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган “Андижон фарм” ЭИЗ ҳудудидаги “Emery Pharma” МЧЖ томонидан умумий қиймати 8,75 миллион АҚШ долларилик “Тиббиёт шприцлари ва системалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Аксон Laboratories” МЧЖ томонидан умумий қиймати 6,8 миллион АҚШ долларилик “Инфузион дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Cadilla Pharmaceuticals Uzbekistan” МЧЖ томонидан қиймати 14,6 миллион АҚШ долларилик “Таблетка ва капсула шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Zamin Med Tech” МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 0,6 миллион АҚШ долларилик “Тиббиёт ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Андижон дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш”  шўъба корхонаси томонидан умумий қиймати 0,6 миллион АҚШ долларилик “Корхонанинг янги маъмурий биноси ҳамда халқаро стандартлар талабига мос келадиган замонавий илмий ва синов лабораторияларини ташкил этиш” лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёни ўрганилди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Pharmacia” МЧЖ томонидан қиймати 6,5 миллион АҚШ долларилик “Фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Қувасой шаҳридаги “FERGHANA INVICTA PHARM” МЧЖ томонидан қиймати 1,1 миллион АҚШ долларилик “Тиббий буюмлар ва дори воситаларини ишлаб чиқариш”, Фарғона шаҳридаги “Vita Nova Diagnostic” МЧЖ томонидан қиймати 0,7 миллион АҚШ долларилик “Қандли диабет касаллиги босимини ўлчаш технологик тестларини ишлаб чиқариш” ва “Afrosiyob shifo” МЧЖ томонидан қиймати 7,1 миллион АҚШ долларилик “Натрий хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Қўқон шаҳридаги “Life Import” МЧЖ томонидан қиймати 3,5 миллион АҚШ долларилик “Тиббий маҳсулотлар (шприц, тиббий қўлқоп, тиббий система) ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Боғдод туманидаги “GNT CARE” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 2,5 миллион АҚШ долларилик “Тиббий ҳимоя воситалари ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, Тошлоқ туманидаги “ZAMIN AZIYA PHARM” МЧЖ томонидан қиймати 2,28 миллион АҚШ долларилик “Инфузион дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Ильяс Манаповнинг сўзларига кўра, ўрганиш давомида ушбу лойиҳалар доирасида мавжуд муаммолар аниқланди ва уларнинг ечими юзасидан ҳудудий вазирлик  ва идоралар бошқармалари мутахассислари билан учрашиб, уларга тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди. “Шунингдек, тадбиркорларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олдик”, - деди Ильяс Манапов.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech