Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси вакиллари эътироф этилди

Хабар беганимиздек, жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Aндижон шаҳрида навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, текстиль, чарм ва мебелсозлик саноатлари, туризм ва бошқа соҳалар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳудудий ҳамда республикамизнинг бошқа вилоятларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Андижон шаҳрида бўлиб ўтган мазкур тадбирда, Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси вакиллари кўрсатган фаоллиги учун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Тадбир якунида тармоқ корхоналар ўртасида ҳамкорлик шартномалари, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни келгусида маҳаллийлаштириш бўйича меморандумлар имзоланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech