Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоят ИИБ томонидан Андижонда “дорифурушлар” кирдикорлари фош этилди

Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган мазкур тезкор тадбир натижасида Пахтаобод тумани яшовчи фуқаро М.С.нинг ёни кўздан кечирилганида 2 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Суриштирув ишлари давомида фуқаро М.С мазкур дори воситаларини 325000 сўм пуллар эвазига Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н.дан сотиб олганлиги аниқланди.

Тадбир давомида М.Н.нинг яшаш хонадонидан 11 дона “Тропикамид 10 мл”, 9 дона “Тропикамид 5 мл” 18 дона “Лирика” ва 8 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech