Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоятида "GDPни татбиқ этишнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республика фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5707-сон фармонини амалга ошириш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, GXP UMEDCERT ва ЖССТ экспертлари билан биргаликда, дори воситаларининг улгуржи дистрибюторлари учун Андижон шаҳрида “ GDP қисқа курси. GDPни татбиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда “SAXOVAT UNIVERSAL FARM” MChJ, “TRANZITSERVIS” MChJ, “AGROFARM MEDICAL LUX” MChJ, “MALIKA FARM ANDIJON” MChJ, “NAVQIRON FARM” MChJ, "GRAND PHARM ANDIJON" MCHJ, "GOLD GROWN PHARMA" MCHJ, “AKMAL FARM MEDICAL” MChJ, “PRESTIJ FARM” MCHJ каби компаниялар қатнашишди.

Семинарда қуйидаги мавзулар атрофлича ёритилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига аниқ жавоблар берилди:

- Фармацевтика сифат тизими нима?;
- Ходимларни бошқариш тизими;
- Ваколатли шахс;
- Омборлардаги назорат параметрлари;
- Фармацевтика сифат тизимини ҳужжатлаштириш;
- Етказиб берувчилар ва олувчилар учун малака тизими;
- Маҳсулотни қайтариб олиш, сохталаштириш тўғрисидаги гумонлар, қайтаришлар, рекламация;
- Ўз-ўзини текшириш тизими ва Ташиш (транспортировка)".

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Ушбу семинар Андижон вилоятидаги фармацевтика компанияларида зарур амалиётларни жорий қилишни тезлаштиришда ижобий натижасини беради деб умид қиламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech