Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижонда 63 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхоначилар “Нексия”га яширилган дориларни фош этишди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, умумий қиймати 66,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 770 дона “Лирика 300 мг” номли ва 560 дона “Регапен 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

8000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда божхона постига хориждан кириб келган темир йўл вагонлари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд таркибидаги вагон ғилдираги орқа таг қисмига устамонлик билан яширилган 2 та қора рангли полиэтилен пакетлар божхона ходимларининг диққатини тортди.

Мазкур полиэтилен пакетлар кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 8000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Тиббий буюмларни “яшил” йўлакдан олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Урганч аэропортига хориждан учиб келган фуқаро О.Х. “яшил” йўлакдан ўтаётганда, унга тегишли бўлган сумка божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномага эга бўлмаган, 16 хил турдаги 44 дона тиббиёт буюмлари ва 900 дона тиббиёт лезвиялари борлиги аниқланди.

Андижонда 63 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиши ҳолатини ўз вақтида фош этишди.

Тадбир давомида Олтинкўл тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, транспорт воситаси салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 420 қути “Имудон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир натижасида умумий қиймати 63 000 000 сўмлик “Имудон” номли дори воситалари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech