Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Антитана нима ва у қандай ишлайди?

Олимлар Covid-19 билан касалланган беморлар қонида организм томонидан инфекцияни тўхтатиш илинжида ишлаб чиқарилган умумий ҳисобда 250 хилдан ортиқ антитаналарни аниқлашди. Улардан 28таси касаллик билан нисбатан самарали курашган (яъни вирусни енгган). Хўш антитана ўзи нима ва у қандай ишлайди?

Организм ҳар қандай инфекцияга калитни намуна ва хато усули орқали йиғади. Тасаввур қилинг, ҳар бир вирус парчаси - жимжимадор тиғли ханжар, сизнинг танангиз эса қин ишлаб чиқарувчи завод. Ушбу заводдаги ҳар бир конвейер айнан бир хил шаклдаги ғилоф ишлаб чиқаради, аммо биргаликда улар ўлчам ва конфигурация турфа хиллиги чексизлигини таъминлайди.

Қинлардан бирортаси ханжар шаклига мос келиши ва тиғ ёпилиши билан заводнинг барча бўш конвейерлари бирданига катта кўламда айнан шу шаклдаги қинлар ишлаб чиқара бошлайди ва эртами кечми барча ханжарлар хавфсизлантирилади.

Бу ҳолатдаги ҳар бир конвейер қоннинг махсус ҳужайрасидир (улар B-лимфоцитлари деб аталади), қинлар эса ушбу ҳужайра ишлаб чиқарадиган оқсил молекулалари (антитана) ҳисобланади. Молекулалардан бири «тиғ» - коронавирус юзасида кўринувчи тикан шаклига мос келиши билан унинг шаклини ўзгартириб, устига «ўтириб» олади ва вируснинг ҳужайрага сингиб кетишига шу тарзда тўсқинлик қилади.

Вирус ҳужайра ташқарисида кўпая олмайди: ўзининг нусхасини штамплаш учун унга ҳужайранинг таркибий қисмлари керак. Шунинг учун вирусли заррачалар ортиши секинлашади.

Айнан шу вақтда организм қайсидир антитана ҳужумни бартараф этгани ҳақида белги олади ва муқобил шаклдаги молекулаларнинг «катта ҳажмли» ишлаб чиқарилишини бошлаб юборади. Барча вирусли заррачалардаги тиғлар ёпилиши билан инсон соғаяди.

Барча беморларда антитаналар бир хил бўладими?

Бу муҳим эмас, ахир айнан битта ханжарни турли қинларга солиш мумкин. Масалан, ғилоф тиғдан жуда калта ёки унинг кенглигидан ингичкароқ сиғимда бўлиши мумкин эмас. Лекин, унга нисбатан узунроқ, тирқиши кенгроқ бўлиши мутлақо мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech