Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

АОКА ўқув-семинарида тажриба оширган матбуот котибларига сертификатлар топширилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўтказилган навбатдаги ўқув-семинари тингловчиларига сертификатлар топширилди.


Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, медиа имиж бўйича мутахассис Беруний Алимов, тренинг-мураббийлар, АОКА масъул ходимлари ҳамда матбуот котиблари иштирок этди.

«Ўзбекистонда ахборот соҳаси сўнгги йилларда янгича мазмун касб этди, — деди Д.Саиджанов. — Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслар, хусусан, халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш ғояси натижасида давлат органлари очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ишлай бошлади.

Бу жараёнда ахборот хизматлари фаолияти долзарб ўрин эгалламоқда. Айниқса, пандемия даврида ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ахборот хуружларига ўз вақтида жавоб қайтариш, инқирозли ҳолатларни тезкорлик билан бошқариш борасида матбуот котибларидан катта билим-кўникма талаб этилмоқда.

Шу маънода Агентлик ташкил этган ўқув-семинарлари соҳа вакилларининг салоҳияти ва тажрибасини оширишга, кўзланган натижани беришига умид қиламиз». 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech