Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Асаджон Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.

Бугун президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Асаджон Хўжаев ташкилотнинг янги раҳбари сифатида таништирилган.

Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Асаджон Хўжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси бош вазири аппарати мудири бўлган.

У 2017 йилнинг мартидан августигача Ўзбекистон Республикаси президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил август ойидан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2019 йилнинг ноябрида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида АОКА директори в.б. Комил Алламжонов лавозимини тарк этгач, ўтган вақт давомида директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов агентлик директори вазифасини ҳам бажариб келаётганди. Айни вақтда у директорнинг биринчи ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech