Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

БААнинг Дубай шаҳридаги Expo-2020 халқаро кўргазмаси майдонида “Made in Uzbekistan” бизнес-миссияси доирасидаги учрашувлар давом этмоқда

17 февраль куни БАА ва Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи компаниялар ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров БАА Иқтисодиёт вазирлиги Савдони рағбатлантириш департаменти директори билан учрашди.

Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари иштирокида ўтган мазкур учрашувда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг Амирликлар бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра келажакда мазкур масала чуқур ўрганилиб, БАА Иқтисодиёт вазирлиги кўмаги билан амалга оширилишига келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз экспортёр-корхоналарининг товарлари “Made in Uzbekistan” ягона миллий бренди остида намойиш этилувчи кўргазма Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech