Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

БААнинг Дубай шаҳридаги Expo-2020 халқаро кўргазмаси майдонида “Made in Uzbekistan” бизнес-миссиясига старт берилди

Мазкур бизнес-миссияда фармацевтика, текстиль, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноатларига тааллуқли бўлган 50 та илғор компания иштирок этмоқда.

17 февраль куни БАА ва Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи компаниялар ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилган бўлса, бугунги бизнес-форум доирасида бошқа соҳалар етакчилари билан бир қаторда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров ҳам сўзга чиқди. Темиров ўз нутқида юртимиз фармацевтика тармоғининг инвестицион жозибадорлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз экспортёр-корхоналарининг товарлари “Made in Uzbekistan” ягона миллий бренди остида намойиш этилувчи кўргазма Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech