Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Беларусь ва Ўзбекистон: Фармацевтика соҳасида янги ҳамкорлик

Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу мамлакат “Соғлиқни сақлаш тизимидаги экспертизалар ва тадқиқотлар маркази” республика унитар корхонаси дирекори ўринбосари Марина Злотникова, умумий бўлими бошлиғи ўринбосари Ольга Гринько, тиббий маҳсулотлар бўлими бошлиғи ўринбосари Марина Сафонова ҳамда Республика клиникоаналитик лабораторияси раҳбари Дмитрий Моисеевлардан иборат делегацияси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ташриф буюрди.

Ташриф чоғи агентлик директори Сардор Кариев хорижлик ҳамкасблари билан музокаралар олиб борди. Агентликнинг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази номидан Улуғбек Яҳёев ҳам иштирок этган тадбир доирасида икки томонлама меморандум имзоланди.

Меморандумдан, хусусан халқаро миқёсда, узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиб, Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари соғлиқни сақлаш вазирликларининг дори воситалари, фармацевтик субстанциялар, тиббий маҳсулотлар хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини таъминлаш борасидаги сиёсатини амалга ошириш каби соҳа ривожига хизмат қилувчи қатор мақсадлар кўзланган.

Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими вакилларидан иборат делегация, шунингдек янги қурилаётган “Tashkent Pharma Park”да ҳам бўлиб, мазкур кенг масштабли лойиҳага юқори баҳо бериб қайтдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech