Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бешинчи Хитой халқаро импорт кўргазмаси доирасида Хитой—Марказий Осиё соғлиқни сақлаш саноати альянсининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Маълумотларга кўра, ушбу ташаббус 2022 йил 25 январ куни ўтказилган Хитой ва Марказий Осиё давлатлари давлат раҳбарларининг дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган видеосаммитида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган.

Форумда Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши давлат қўмитасининг Иқтисодиёт қўмитаси директори ўринбосари Би Цзинцюань, 2004 йил кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори, Исроил Фанлар академияси академиги, Хитой Фанлар академиясининг хорижий академиги Аврам Гершко, Хитой муҳандислик академияси академиги, “Халқ қаҳрамони” миллий фахрий унвони соҳиби Чжан Боли ва Хитой савдо палатаси раисининг Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар импорти ва экспорти бўйича ўринбосари Ван Маочунь онлайн ва офлайн тарзда иштирок этишди.

Тадбирда Марказий Осиё давлатларидан дипломатик вакиллар ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон томонидан координатор сифатида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов барчани ушбу Альянснинг ташкил этилгани билан табриклади.

Альянс фармацевтика савдосини такомиллаштириш ва арзон маҳсулотларни тарқатиш, лойиҳалар ва сармоялар, ахборот ва сиёсат алмашиш, эпидемияларнинг олдини олиш ва улар билан курашиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш билан машғул бўлади.

Альянс, "биргаликда қатнашиш, биргаликда яратиш ва биргаликда ривожланиш" тамойилига содиқ қолган ҳолда, Хитой ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаол ҳамкорликка хизмат қилишни мақсад қилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech