Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бир кўчада ёнма-ён дорихоналар ишлаётганига кўзим тушади. Ҳаммасида ҳар хил нарх-наво. Дорихоналарнинг ёнма-ён жойлашуви қанчалик тўғри?

Савол: Бир кўчада ёнма-ён дорихоналар ишлаётганига кўзим тушади. Ҳаммасида ҳар хил нарх-наво. Дорихоналарнинг ёнма-ён жойлашуви қанчалик тўғри?

Жавоб: Дорихоналарнинг (ижтимоий дорихоналар бундан мустасно) маълум оралиқ масофада жойлашуви бўйича амалдаги қонунчиликда бирор норма белгиланмаган.

Мисол учун, хусусий дорихоналар ёнма ён жойлашиши ва фаолият юритиши мумкин. Бунда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога (хонага) қўйилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжуд бўлиши талаб этилади.

"Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 334-сон 03.05.2018) асосан, ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

☑️ Ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Бунда ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиб шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 - 10 кмдан кўп бўлмаган масофада бўлиши белгиланган.

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech