Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Божхоначилар биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний “олди-сотдиси”ни фош қилишди

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Бугунгидек қалтис шароитда истеъмол товарлари ва дори дармонлар, қолаверса аҳоли рационига тобора кириб бораётган биологик фаол қўшимчаларнинг юқори сифатга эга бўлиши долзарб аҳамиятга эга.

Лекин, афсуски, кўп ҳолларда аҳоли саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний айланмаси ҳамон учрамоқда. Божхона органлари томонидан бундай сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний ҳаракатини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро К.З. шартли харидорга умумий қиймати салкам 66 миллион сўмлик 420 дона “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech