Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳодимлари томонидан Миллий гвардия ва ички ишлар идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирлиганида, унинг салони юкхонасида 19 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди

Тошкент вилоятининг божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1304 дона “Аквавит-Д3” дори воситасини 3200 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Дорихонадан ташқари ҳудудда ноқонуний реализациядан тўхтатиб қолинган мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 56 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

«Нексия»даги трамадол манзилга етиб бормади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида жами 8 дона умумий ҳажми 16 мл. бўлган Ўзбекистон Республикасида ноқонуний муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи "Трамадол" дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech