Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Болаларда эмлаш (вакцинация) қандай олиб борилади?

Болаларда эмлаш ўтказиш бир неча усуллар билан олиб борилади:

Мушак орасига – энг кўп тарқалган, самарали эмлаш йўли. Бунда юборилган вакцина тез сўрилиб, иммунитет ҳосил бўлиши ва препаратга қарши реакциялар бермайди. Чунки мушаклар теридан анча ичкарида бўлиб, қон томирлар билан бой бўлгани сабабли, иммун тизими вакцина ҳақида қисқа муддатда хабар топади.

Вакцина юбориш техникаси ва жойи: 2 ёшгача бўлган болаларда сон мушагининг учдан бир қисми ўртасига, ички олд соҳасига перпендикуляр (90 С) ҳолатда инекция қилинади. 2 ёшдан катта болаларда елка мушагининг ўрта қисмига, ён томондан инекция қилинади. Шприц игналари 1,5 см дан узун бўлмагани сабабли думба мушаги орқали эмлаган маъқул, бунда инекция мушак орасига эмас, балки тери остига юборилиб қолади.

Перорал (оғиз орқали) ютиш йўли билан энтеровирусларга қарши вакциналар юборилади, масалан тирик полиомиелит (ОПВ) вирусига қарши вакцина.

Вакцина юбориш техникаси ва жойи: керакли бўлган вакцина томчилари оғизга томизилади, ёки кичик бўлак қандга томизилиб, болага едириш керак бўлади. Бунда вакцинанинг ёқимсиз таъмини бола сезмайди. Бундай эмлаш усули қийинчилик туғдирмайди, лекин айрим камчиликларга эга, дозаларни аниқ беришда хотоликарга йўл қўйилиши мумкин ёки ичаклар тизимидан сўрилиши қийин бўлиши мумкин.

Терига ва тери остига инекция қилиш – силга қарши БСЖ (Bacillus Calmette-Guerin), тирик қурутилган туляремия ва сувчечакка қарши вакцина кабилар. Бошқа турдаги вакцина препаратлари бу усул билан ўтказилмайди.

Вакцина юбориш техникаси ва жойи: одатда тери остига вакцина елка соҳаси учдан бир қисми терисига ёки билак соҳаси терисига қилинади. Инекция ўтказиш учун махсус ингичка игнали шприц ёрдамида қўлларга параллель равишда юборилади. Муолажанинг тўғри бажарилаганини терида оқиш ранг пайдо бўлганидан билиб олиш мумкин, инекция давомидаёқ ҳосил бўла бошлайди.

Тери ости инекцияси тирик ва ноактив вакциналарни паротит (тепки), қизилча, сариқ иситма кабиларда қилинади. Тери остига вакцинани юборишнинг камчилиги шундаки, организмда шу касалликка қарши иммунитет секин ҳосил бўлади, айниқса ноактив вакциналар юборилган бўлса. Бундан ташқари тери остига гепатит Б ва қутуришга қарши вакцинани юбориб бўлмайди.

Вакцина юбориш техникаси ва жойи: инекция қилиш жойи курак ости, елканинг учдан бир қисми ёки соннинг олдинги қисми тери ости қавати. Тери бармоқлар ёрдамида урма ҳосил қилиб ушланади ва шу жойга шприц иганаси киргизилади. Бу усул билан юборилаётган вакцина препаратининг аниқ дозаларини юбориш самарали жиҳатларидан ҳисобланади.

Интраназал (бурун орқали) – асосан аэрозол кўринишида бурун орқали юборилади, кам ҳолларда маз, гел ва крем кўринишларида ҳам қўлланилади. Бу йўл билан ўтказилган вакцинация системали бўлмай, маҳаллий шиллиқ қаватларни микроорганизмлардан ҳимоя қилади ва вақтинчалик таъсир қилади. Интраназал вакцинация ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда, масалан грипп, қизамиқ, қизилча каби касалликларда.

Вакцина юбориш техникаси ва жойи: кўрсатилган дозада вакцинани аэрозол ёки пипетка ёрдамида бурунга томизилади. Маз ва гель кўринишдаги вакцина препратлари тампон (пахта) ёрдамида бурун шиллиқ қаватга суртилади. Бу усулнинг камчилиги юборилган вакцина ошқозонга тушиши мумкин. Ўтказиш техникаси она ўтирган ҳолатда боланинг юзини ўзига қаратиб, оёқларини ўзининг оёқлари орасига олади, боланинг бир қўли олдинда бир қўли онанинг орқасида бўлади ва бурун шиллиқ қаватига манупуляция ўтказилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech