Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бош прокуратура коронавирусни даволовчи дори сотаётган “BEVERLee Businees” фаолиятини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “BEVERLee Businees” фаолиятини ўрганмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.

Бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида “BEVERLee Businees” – ёлғонлар пирамидасими?” номли мақола эълон қилинган эди. Мақолада коронавируснинг олдини олувчи восита сифатида таклиф этилаётган биологик фаол қўшимчалар ва молиявий пирамида билан шуғулланаётган тадбиркорлар ҳақида мулоҳаза юритилган. ““BEVERLee Businees” компаниясининг шубҳали фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида бир неча бора танқидий мақолалар эълон қилинса-да, тегишли органлар бу вазиятга кўз юмиб келаётгани танқид остига олинган эди.

Берилган хабарга кўра, ушбу мақола ортидан прокуратура органлари томонидан тегишли суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech