Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов бошчилигидаги экспертлар Покистонда ташриф билан бўлди

2022 йилнинг 27-28 декабрь декабрь кунлари амалга оширилган ташриф давомида делегация аъзолари Исломобод шаҳрида Покистоннинг қатор фармкомпаниялари вакиллари билан учрашдилар.

Хусусан, табиий дориларнинг перорал дори шаклларини, стандартлаштирилган экстрактлар ва дженерикларни ишлаб чиқарувчи, ўз илмий-тадқиқот маркази ва лабораторияларига эга бўлган «Herbion» компаниясининг ишлаб чиқариш майдонлари бориб кўрилди.

Заводлари GMP сертификатига эга бўлган, кўплаб маҳсулотлари US FDA томонидан рўйхатга олинган мазкур компания вакиллари билан бўлган учрашувда юртимизда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда доривор ўсимликларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик борасида меморандум имзолашга келишиб олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech