Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бухородаги "Тиб-Техника" МЧЖ корхонаси ва “Комед” хорижий компанияси ўртасида савдо шартномаси имзоланди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Карачаево Черкесия Республикаси раҳбари ўринбосари Ирина Гербекова бошчилигидаги делегация ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари—инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ризо Асадов иштирокида музокара ўтказилди.

Музокара давомида томонлараро савдо-иқтисодий, ижтимоий ҳамкорликда манфаатли шерикчиликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги "Тиб-Техника" МЧЖ негизида барпо этилган коронар стендлар, коронар баллонлар ва диагностик катетер ва интродьюсерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона билан Карачаево Черкесия Республикасининг “Комед” компанияси ўртасида юрак – қон томир касалликларини даволашда стендлаш амалиётини бажаришда қўлланиладиган коронар стендларни етказиб бериш бўйича савдо шартномаси имзоланди.

Шу билан бирга вилоят ҳокими ўринбосари томонидан Карачаев Черкесия Республикаси раҳбарияти ҳамда ишбилармон доира вакилларини Бухоро вилоятига расмий ташрифини ташкиллаштириш таклифи илгари сурилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech