Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бухоро вилоятида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказилмоқда

Бугун Бухоро вилоятида “Қурилиш материаллари, тўқимачилик, нефть ва газ саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қоракўлчилик соҳаси ҳамда фармацевтика” ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Икки кун давом этувчи мазкур ярмаркада Бухоро вилоятидаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 14 та корхона ўзининг 320 турдаги маҳсулоти билан иштирок этмоқда.

Шу билан бирга 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган “THE DESERT TREASURE” МЧЖ корхонаси хам ўзининг тиббий боғлов бинтлари билан саноат ярмаркасида илк бора қатнашмоқда.

Ярмарка якунига кўра фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда даволаш- профилактика муассасалари ўртасида cooperation.uz электрон савдо портали орқали бир қатор шартномалар тузилиши кўзда тутилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech