Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Чақалоқларга ниқоб тақиш имконияти йўқ, уларни касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин?

Ҳа, бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЗР тести мусбат кўрсаткичга эга бўлса, албатта, катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам, болани ҳам бу бемордан ажратиш, алоҳидалаш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак.

Агар она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.

Имконияти чекланганларга алоҳида тавсиялар мавжудми?

Касалланган даврда умумий амалиёт шифокори назорати остида уйда даволаниши мақсадга мувофиқ. Агарда касаллик зўрайса ва бемор аҳволи оғирлашса, белгиланган тартибда махсус бригада чақиртирилиб — стационар даволанишга юборилади.

Тузалиб чиққанидан сўнг, ўз оилавий шифокори/умумий амалиёт шифокори уларда “Д” назоратини давом эттираверади.

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш. Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий. Фаол ҳаракат ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди. Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ. Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

Ушбу саволларга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech