Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Cифати кафолатланмаган 1 млрд. сўмдан ортиқ тиббий буюмларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди

Cифати кафолатланмаган тиббий буюмларни юртимизга ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
 
Давлат Божхона қўмитасининг хабар беришича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ҳамда “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига темир йўл транспортида олиб келинган, ҳужжатларга биноан “хўжалик моллари” ортилган контейнер божхона кўригидан ўтказилди.
 
Натижада, ушбу контейнерда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 22 турдаги 1 млрд 84 млн сўмлик “тиббий асбоб ускуна” товарлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech