Ҳокимият COVID-19 касаллиги билан боғлиқ тиббий ёрдам олган ёки ҳозирда олаётган фуқаролардан ушбу сайтда хизмат кўрсатиш сифати, дори-дармонлар билан таъминлаш, овқатланиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида шарҳлар қолдиришларини сўрамоқда.

«Пандемияга қарши курашни оптималлаштириш учун COVID-19 билан боғлиқ тиббий ёрдам олган ҳар бир фуқаронинг фикри муҳимдир. Бу тиббий муассасалар мутахассислари ва ходимларига беморларни даволашни иложи борича самарали амалга оширишда ёрдам беради», — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Даволанишнинг номақбул шартлари тўғрисида хабар юбориш учун sogboling.uz сайтида рўйхатдан ўтиш, тоифани танлаш, муаммони изоҳлаш ва «сигнал юбориш» тугмасини босиш керак бўлади. Сайт ҳақидаги маълумотларда келтирилишича, фойдаланувчилар тиббий муассасалардаги ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бошқа муаммолар ҳақида ҳам хабар беришлари мумкин.

«Фойдаланувчилар томонидан юборилган ҳар бир сигнал муаммони ҳал қилиш учун қарор қабул қилиш мақсадида батафсил ўрганилади», — дейилади сайт тавсифида.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати