Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

COVID-19 ваҳима касаллиги эмас! Ижтимоий тармоқларда нима гап?

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи фойдаланувчиси Мансур Абдусатторов томонидан «Айтишларича, »Арбидол« 1 миллионга чиқибди қўлда (50-60 минг бўлган экан). Ўзи шу дорининг фойдаси борми? Бунча ажиотаж?» деган пост жойлаштирилди. Бу мавзу ҳам юртдошларимиз орасида жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маҳмуда Қосимова:
- Нархлар ошишига бир миллионга оладиган одамни ўзи айбдор. Нега соғ одам бор иммунитетни ҳам бўшаштириб бу дориларни ичяпти, билмадим.

Жамшид Йўлдошев:
- Бор, вирусни кўпаймаслиги учун блоклаб туради. Лекин халқ жанжал қилмаслик учун стандартдан чиқарилди. Шу препаратсиз даволанса ҳам бўлади. Асосийси касал ўзини ўзи тузаламан деб ишониш керак. Фақат депрессияга тушганлар вирус қурбонига айланади.

Муҳаббат Назар:
- Ўша пулга бақувват бозор қилиб, иммунитетни кучайтириш керак. Иммуни кучли инсонларга вирус таъсир қилмайди. Ичаклар яхши ишлаши керак, кўп сув ичилсин. Қалампир, чеснок, қатиқ кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Адҳам Исмоилов:
- Биз шунақамиз, ўз фикрига эга бўлмаган, кимдир етакласа эргашадиган. Ўз фойдасини кўзлаганлар, ўтмай қолган 3-4 хил дориларини пайтдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши деб реклама қилганди ҳамма шунга ёпишди қўйди. Натижада ажиотаж бошланиб сунъий равишда нархлар ошириб олинди. Яқинда сигарет чекадиганларга вирус таъсир қилмас экан деб чиқди, мақсади сигаретни қиммат нархда сотиш бўлди. Агар арбидол билан Эргоферон шифо қилса унақада ўша заводни Америка ёки бошқа давлатлар кўчириб олиб кетарди. Ҳозирги ижтимоий тармоқлардаги Рекламаларнинг ҳаммасига ҳам ишонаверманг. Чунки улар ҳеч нарсадан қўрқмай эл бошига тушган кулфатдан унумли фойдаланиб қолувчилардир. Ҳаммани ўз фикри бўлсин, ҳар бир нарсани таҳлил қилинг.

Зоҳид Низмов:
- Реклама бўляпти шекилли 1 миллионга кўтаради деб. Ижтимоий тармоқни кучидан фойдаланиб. Қийналган одамга ошириб сотиш қайтиб келар балким бундай ҳолат ўз бошингизга.

Мирвали Умаров:
- Зўр дори, гап юк, ўзим хам шу доридан ичиб тузалдим, ҳар 8 соатда 2 та капсуладан ичилади! (суткада 3 маҳал). Мен олган вақтимда аптекада бемалол эди, 80000 сўмдан! 1 ой олдин!

Шуҳрат Турсунов:
- Бир тийин, фойдаси йўқ арбидолни. Фақат сотиш учун реклама қилинган. Ҳозир мен битта ўтмаётган дорини реклама қилсам тамом шу дорини аптекадан тополмайсиз.

Рихсигул Амонова:
- Бу кунлар ҳам ўтиб кетар худо хоҳласа. Халқ бошига келган шу кулфатдан фойдаланиб, шундан фойда кўраман деб бирни мингга уриб ётганлар эртага уялиб қолмасмикин? Яна билмадим. Ишқилиб ҳаммамизни иймонимиздан айирмасин. Ким дўст, ким душман эл бошига иш тушганда билинар экан!

Иқболжон Абдужабборов:
- Пойтахтда бўлаётган ваҳима худди бутун республика бўйлаб туюлади-я?

Гулбаҳор Машарипова:
- Арбидолни Россияда ковидни олдини олиш ва даволашда ман қилишди. Умуман тасдиқланмаган препарат. Уни пулига витаминга бой маҳсулотлар енг. Иммунитетни мустаҳкам қилинг.

Саодат Воҳидова:
- Азизларим, биродарларим сизларга айтадиган сўзим шу агар арбидол COVID-19га қарши бўлганида эди муҳтарам президентимиз арбидолнинг заводини ҳар битта вилоятга биттадан қуриб берарди.

Жамол Низомов:
- Бу ёғи «ётиб қолгунча отиб қол» эканда, шундай қийин ва синовли вақтида фойда қиламан деб ўта қиммат сотиб, шу «олиб сотар» топганида барака қилармикан. Йўқ асло, бундай ишларни қилаётган «одам»лар риҳлат дунёсида яратганга қандай жавоб беришар экан, бундайлар худодан қўрқмас ноинсофлардир!

Ота боболаримиз ваҳима ярим касаллик дейишган. «Фейк» манбаларга ишониб, бировнинг ёлғонларига алданиб қолмайлик. Бордию Арбидолга ўхшаш айрим препаратлар COVID-19га даво бўлганда эди, бутун дунё ҳамжамияти ушбу дори дармонлардан кенг фойдаланар эди. Халқ бошига келган ушбу офатдан қутилишнинг асосий мезони - бу қўрқувдан, ваҳимадан халос бўлиш эканини теран англашимиз лозим.

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech