Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат маркази мутахассиси Наргиза Мусаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг етакчи мутахассиси Наргиза Мусаевани фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олгани билан табриклаймиз.

Н.Мусаевага мазкур илмий даража Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов илмий раҳбарлигида фармацевтик кимё ва фамакогнозия ихтисослиги бўйича ҳимоя қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ўсимликларидан олинадиган мойлар асосидаги дори воситаларини стандартлаш ва сифат назорати” мавзусидаги диссертация учун берилганини маълум қиламиз.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech