Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат марказининг Самарқанд вилоятидаги шўъба корхонаси ходимлари билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли карорига мувофиқ жорий этилаётган, дори воситaлари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ишлари юзасидан жорий йилнинг 19 сентябр санасида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”нинг Самарқанд вилоятидаги шўъба корхонасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими етакчи мутахассиси Искандар Иногамов томонидан мазкур корхонада фаолият юритаётган ходимларга:

- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни (қадоқда кўрсатилган сана) рақамли маркировкаланмаган ҳолда 90 кун ичида сертификациядан ўтказишга;

- хорижий ишлаб чиқарувчиларга дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган маҳсулотни 180 кун ичида сертификациядан ўтказиш ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштиришга рухсат берилганлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, Давлат марказининг Самарқанд вилоят шўъба корхонаси Сертификатлаштириш органи ва Синов маркази мутахассилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган бўлиб, Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech