Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат хизматчилари учун @murojaat_argos_bot тизими ишга тушди

Давлат хизматчисимисиз, сизни қандайдир муаммолар қийнаяптими, соҳани ривожлантириш бўйича таклифингиз борми? Унда, ушбу имконият сиз учун!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчилари учун оммабоп тармоқлардан бири бўлган телеграм месенжерида @murojaat_argos_bot — мурожаатлар ботини ишга туширди. Бу ҳақда Агентликнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

Бот давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Агентликнинг расмий мурожаатлар тизимига уланди.

Ариза, таклиф, шикоятингиз бўлса, старт тугмасини босинг ва мурожаатингизни қолдиринг. Агентлик ушбу механизм орқали давлат хизматчиларининг муаммоларни ўрганади, таҳлил қилади ва мавжуд камчиликларни ечиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech