Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ДБҚ: Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тиббий дори воситалари ва буюмларининг ноқонуний сақланиши ҳамда савдосига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинди ва Гулистон шаҳри ҳудудида тўхтаб турган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилди.

Натижада автомашинанинг салони ва юкхонасида фуқаро И.Д ҳамда фуқаро А.А.га тегишли, чет давлатда ишлаб чиқарилган, жами 500 дона ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро У.У.нинг яшаш хонадонига борилди ва у ерда турган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув давомида, унинг ичида хорижда ишлаб чиқарилган, 2 турдаги тиббиёт буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган  тезкор тадбир давомида умумий қиймати 210,5 миллион сўмдан ортиқ, жами 4660 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech